19:32 / 08.03.2017
8086

НАТО Косованинг ўз армиясини яратиш режаларидан хавотир билдирмоқда

НАТО тан олинмаган Косова республикасининг ўз армиясини яратиш режаларидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнотида маълум қилинди. 

"Бугун Ҳошим Тачи (Косова президенти) ва Исо Мустафо (бош вазир) билан НАТО бўйича иттифоқдошларнинг Косова ҳукуматининг Косова хавфсизлик кучларини конституцион ўзгаришларсиз қуролли кучларга айлантириш таклифи борасидаги жиддий хавотирларини билдириш учун гаплашдим", дейилган баёнотда.

Аввалроқ тан олинмаган республика парламенти полиция кучларининг тўлақонли армияга ислоҳ қилиниши ташаббусини маъқуллади. Бу таклиф Тачи, Мустафо ва парламент раиси  Кадри Весели томонидан билдирилган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Сербия президенти Томислав Николич тан олинмаган республика армиясининг шакллантирилиши 1244-резолюциянинг жиддий бузилиши бўлиши ва бутун Ғарбий Болқон ҳудудидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларга жиддий хавф туғдиришини айтган.

Top