18:10 / 09.03.2017
27347

Доллар рублга нисбатан нефть нархи тушиб кетиши сабаб кескин кўтарилди

Москва биржасидаги савдолар чоғида доллар курси 59 рубллик чегарадан ошди. Бу нефть нархининг пасайиши фонида юз берди. Москва вақти билан 13:35 ҳолатига кўра, Америка валютаси 59,17 рубль турган – у аввалги сессия якуни билан солиштирганда 1,72 фоизга ошди. Бу ҳақда савдо майдончасидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефть нархи 1,43 фоизга тушиб кетиб, бир баррель учун 52,36 долларни ташкил этди. Нархлар АҚШдаги захиралар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилгач пасаймоқда. Бир ҳафта давомида улар 8,22 миллион баррелга ошди, таҳлилчилар эса 1,97 миллионлик кўрсаткични башорат қилганди.

2017 йилнинг бошидан бери Brent нефти нархи бир баррель учун 55 доллар даражасида сақланиб турганди – бу қазиб олиш ҳажмини камайтириш туфайли юз берган.

Россия молия вазирлиги ва Марказий банки Россия хазинасининг нефть нархидан таъсирга учраш эҳтимолини пасайтириш учун валюта интервенцияларини ўтказмоқда. Улар федерал бюджетдаги нефтгаз даромадларини баҳолашдан четга чиқиш дея ҳисобланувчи суммага валюта сотиб олмоқда. 

Top