18:59 / 09.03.2017
13166

Имомали Раҳмон ўғиллари билан ноёб дарахтларни ўтқазди

Фото: Тожикистон президенти матбуот-хизмати

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўғиллари Рустам Имомали ва Сомон Имомали билан Оналар куни, 8 мартда дарахт кўчатларини ўтқазиш бўйича ҳашарда иштирок этди.

Ҳашар Давлат герби боғида бўлиб ўтди, у ерда президент ва унинг фарзандлари бир неча манзаралари ва доимий равишда яшил рангда турувчи дарахтлар кўчатларини ўтқазди, деб хабар қилади давлат раҳбари матбуот хизмати. Бу дарахт кўчатлари мамлакатга Европадан олиб келинди.

Ҳашарда умумий ҳисобда 430та ноёб дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Имомали Раҳмон дарахтларни тўғри парваришлаш ва уларнинг ҳалокатига йўл қўймаслик вазифасини топширди.

«Имомали Раҳмон баҳорнинг илк кунларидан бошлаб табиатни муҳофаза қилишни яхшилаш ва мамлакатнинг турли қисмларини ободонлаштириш мақсадида кўчат ўтқазиш бўйича кампанияларни ташкил қилади. Аввалроқ у шундай кампанияларни 2 февраль куни Наврўзгоҳ боғида, 4 март куни эса – “Тинчлик ва миллий ҳамжиҳатлик асосчиси – Миллат етакчиси” боғида ўтказди», - дея таъкидлайди мамлакат етакчиси матбуот хизмати.

Top