07:55 / 09.03.2017
10586

Ироқдаги тўйда содир этилган ҳужум 30 кишининг умрига зомин бўлди

Ироқда тўйнинг нишонланиши вақтида содир этилган иккита портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда dpa ахборот агентлиги. 

Портлаш Тикрит шаҳридан шимолга томон 20 км узоқликда жойлашган Ҳажжаж қишлоғида 8 март куни юз берган. Ироқ хавфсизлик кучлари воқеа жойини ўраб олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи моддалар икки худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳужумда 4 худкуш иштирок этган.   

Ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. 

Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи фаолияти сабабли таранг вазият сақланиб қолмоқда. Жангарилар ҳужумлар ва терактлар содир этмоқдалар. Бу қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида борган сари тинч аҳоли кўпроқ жабр кўрмоқда.

Top