19:21 / 09.03.2017
130186

Тошкент шаҳрида еттита фоҳишахона аниқланди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида шу йилнинг 3 мартидан 8 мартигача шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган профилактика тадбирлари давомида еттита фоҳишахона ва қўшмачилик жиноятлари аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев матбуот брифингида маълум қилди. 

Тадбирлар фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган. Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 19 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 367 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Top