19:05 / 09.03.2017
4650

Tunisair кутилмаган сабаб туфайли барча рейсларни бекор қилди

Туниснинг Tunisair авиакомпанияси пайшанба куни барча рейсларини вақтинчалик бекор қилди. Бунга учувчилар ва техник мутахассислар ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

Tunisair техник ходимлари, учувчи ва иккинчи учувчиси ўртасидаги жанжал Тунис-Карфаген халқаро аэропортида юз берди. Аввалига ходимлар ўртасидаги келишмовчилик махсус либос туфайли келиб чиқди. Шунингдек, хабар қилинишича, механиклар касаба уюшмаси биноси ёнида ўтирган ҳолда иш ташлаш акциясини ўтказиб, учувчиларни ёмон муносабатда бўлишда айблашди.

Авиакомпания йўловчилардан узр сўради. Агентлик маълумотига кўра, Tunisair’да 29та самолёт бўлиб, улар ҳар куни Европа, Африка ва Яқин Шарққа ўртача 47 рейсни амалга оширади.

Top