10:05 / 10.03.2017
50599

Фото: Тошкентда юк машинаси ўз оғирлиги билан янги қурилаётган йўлдаги камчиликни фош қилиб қўйди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини боғлайдиган янги йўл қурилиши давом этмоқда. Ушбу ҳудудда 9 март куни ноодатий йўл транспорт ҳодисаси рўй берган.

Юнусобод тумани аҳолисининг шаҳар марказига чиқишида қулайликлар яратиши кўзда тутилган ушбу йўл қурилиши вақтида унда иштирок этаётган юк машиналаридан бири йўлнинг битган қисмида ўпирилиш рўй бериши оқибатида чуқурликка тушиб қолган. Бу орқали ушбу участкада ишлаган ходимлар масъулиятсизликка йўл қўйгани маълум бўлиб қолди. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сентябрь ойининг иккинчи ярмида, сайловолди кампанияси давомида Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати билан бевосита танишган, шаҳарнинг Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғлайдиган янги йўл барпо этиш лойиҳалари бевосита жойида атрофлича муҳокама қилинганди.

Узунлиги 1,1 километр бўлган автойўл Янги шаҳар кўчасидан (Mega Planet савдо маркази) Чинобод маҳалласи орқали кабель заводига, Боғишамол кўчасигача уланади. 

Йўлнинг 510 метрдан иборат бир қисми Бўзсув канали устидан ўтувчи кўприк кўринишида бўлади. 

Йўл Наврўз байрами арафасида очилиши режалаштирилган.

Top