01:28 / 10.03.2017
17292

Шарқий Африка аҳолиси очарчиликдан азият чекмоқда

Шарқий Африкада очарчилик билан боғлиқ гуманитар фожиа давом этмоқда. Агар халқаро ҳамжамият жиддий чоралар кўрмаса, у янада авж олиши мумкин. 

"Анадолу" ахборот агентлигининг БМТдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Сомали, Жанубий Судан, Эфиопия, Кения, Жибути, Уганда ва Бурундида қурғоқчилик, ҳарбий ихтилофлар ва озиқ-овқат инқирози сабабли 23 млн киши оч қолмоқда.

Бундан ташқари, бу давлатлардаги гуманитар фожиага иқтисодий барқарорсизлик, ноодатий об-ҳаво шароитлари ва миграция каби омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Чорванинг камайиши ва ҳосилсизлик сабабли ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларига нархлар ошмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Эфиопия, Кения, Сомали, Жанубий Судан, Уганда ва Танзанияда озиқ-овқат нархи рекорд даражада қимматлашиб кетган. 

Top