09:28 / 10.03.2017
8543

Тереза Мэй: Европа Иттифоқидан чиқиш вақти келди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондон ва Европа Иттифоқи Brexit бўйича музокараларга киришишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Бизнинг европалик ҳамкорларимиз улар музокараларга киришишга тайёрликларини бизга аниқ билдиришди, мен ҳам буни истамоқдаман. Европа Иттифоқидан чиқиш вақти келди", деб айтган Мэй. 

Мэйнинг айтишича, музокаралар март ойи охиридан бошланади.  

Top