08:11 / 11.03.2017
3452

АҚШда юмшоқ пишлоқдан заҳарланиб икки киши ҳалок бўлди

Фото:CDC

АҚШда листериоздан икки киши ҳаётдан кўз юмди, яна бир неча киши касалланган, деб хабар қилмоқда BBC телеканали. 

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, мазкур заҳарланишга Нью Йоркдаги Vulto фирмаси томонидан тайёрланган пишлоқ сабаб бўлган. 

Листериоз билан боғлиқ 6та ҳолат Коннектикут, Вермонт, Нью-Йорк ва Флоридада қайд этилган.

Листерия сутдан тайёрланган пишлоқлар ва бошқа сут маҳсулотларида учрайди. Бу бактериялар музлатилганда ўлмайди. Бактериялар фақатгина пастеризация қилинганда ёки сут қайнатилганда ўлади. 

Аввалроқ, Американинг Kellogg фирмаси 10 минг дона қадоқланган вафлиларни листерия билан зарарлангани эҳтимоли сабаб қайтариб олганди. 

Top