13:49 / 11.03.2017
11711

Қорақалпоғистонда неча нафар фуқаро «паспорт-виза» тизими қоидаларини бузгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-4117 сонли ҳамда 2011 йил 5-январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4262 сонли Фармонлари талабларининг бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ барча шаҳар ва туман ИИБ паспорт бўлинмаларида фуқаролардан биометрик маълумотларини йиғиш ускуналари қурилган бўлиб, ҳар куни фуқароларни биометрик паспортлар билан ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ҚР ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Б.Утепов хабар бермоқда, деб ёзади Kruz.uz нашри.

2017 йил 2 ой давомида республика бўйича 26 минг 522 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси биометрик паспортлари расмийлаштирилиб берилди.

2017 йилнинг 2 ойи давомида паспорт тизимини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида республика бўйича жами – 66 минг 41 давлат тасарруфидаги ва шахсий объектлар текширилди.

Текширувлар мобайнида 1120 нафар «паспорт-виза» тизими қоидаларини бузган шахслар аниқланган бўлиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган, қоидабузарларнинг 108 нафари доимий ёки вақтинчалик қайд этилмаган, 1006 нафари ҳақиқий ҳисобланмаган паспорт ва яшаш гувоҳномалари билан яшаётгани, 1 шахсининг виза муддати тугагани, 5 нафари визасиз яшаётгани аниқланди.

Қоидабузарлардан жами 427 миллион 705 минг 470 сўм 50 тийин миқдорида давлат ҳисобига жарима ундирилди.

Ушбу паспорт тизими қоидаларини бузган шахсларнинг 112 нафари огоҳлантирилган, 991 нафари жаримага тортилган.

Паспорт тизимини бузган 4 нафар хонадон эгалари жаримага тортилди.

Top