19:33 / 11.03.2017
12428

Қўқонда 6 мингдан ортиқ китоблар савдоси ташкил этилди.

Қўқон давлат педагогика институтида “Китобхонлик байрами” бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Китобхонлар байрами доирасидаги тадбирларда мамлакатдаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда чоп этилган мумтоз ва бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиёти намойиши ва савдоси ташкил этилди. Ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар учун маҳорат сабоқлари, мушоиралар ўтказилди. Ўтказилган тадбирда 5200 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Ушбу тадбирда 4 та китоб савдоси билан шуғулланувчи “Фарғона китоб олами” МЧЖ, “Шарқ зиёкори” МЧЖ, “Қўқон китоб савдо” МЧЖ ҳамда “Қўқон Музаффар савдо” китоб дўконлари томонидан нашриётлар томонидан 900 турдаги 6000дан зиёд мумтоз ва бадиий адабиётлар, энциклопедик луғатлар, болалар адабиёти ва ижтимоий-сиёсий мазмундаги адабиётлар намойиш этилиб, савдоси йўлга қўйилди. 

Тадбирда вилоят ахборот-кутубхона маркази, халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари томонидан бадиий китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан 1800 дан зиёд китоблар харид қилинди.

Top