00:18 / 12.03.2017
43913

Катта шерни сут билан боқаётган арабистонлик зодагон

Тармоқларда ўрта ёшдаги шерни тиззасида сут бериб овқатлантираётган кишининг сурати кўпчиликни ҳайратга солмоқда. 

Суратдаги киши Амирликнинг обрўли шахсларидан бири Суҳайл аль-Заронни бўлиб, унинг номи икки маротаба Гиннес рекордлари китобига ҳам киритилган. Заронни ўзининг 7000дан ортиқ турдаги автомобил тўплами учун Гиннес рекордларидан жой олган биринчи БААлик шахс ҳисобланади.

Энди эса у шерни ўз уйида шиша идиш билан боқаётгани учун яна бир рекордни қўлга киритса ажаб эмас.

Мазкур сурат Twitter'да @Nawabzaadaaa исмли фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган. 

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб БААда ёввойи ҳайвонларга эгалик қилиш ман этилди. Мазкур ташаббус ҳайвонларни ҳимоя қилувчи кўнгиллилар томонидан ўртага ташланган. Экзотик ҳайвонларни эндиликда ҳайвонот боғи, ёввойи табиат боғи, цирк ва илмий-тадқиқот марказларида фақатгина қонуний равишда сақлаш мумкин.

Top