20:16 / 13.03.2017
6184

«Бунёдкор» ОЧЛдаги учинчи ўйинни ҳам бой берди ва ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди

Бугун — 13 март куни Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 3-тур ўйинлари доирасида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Эроннинг «Зоб Оҳан» жамоасини қабул қилди.

Сергей Лушчан шогирдлари бу учрашувда ҳам камчилик бўлиб ўйнади ва мағлуб бўлди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар жамоаси ҳужумчиси Жерри Бенгстон Мурод Зуҳуров билан яккама-якка чиқиб, ҳисобни очди.

Кўп ўтмасдан майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Чемиртан рақиб футболчисининг кўкрагига тепиб юборгани учун ҳакам унга дарҳол қизил карточка берди.

Ўйин ҳакам 6 дақиқа қўшиб берди ва шу дақиқалар охирида тошкентликлар жамоаси дарвозасига пенальти белгиланди. Меҳмонлар вакили Табризий 11 метрли нуқтада адашмади ва ҳисоб 0:2 кўринишини олди.

Шу тариқа, «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги учинчи ўйинда ҳам енгилди. Жамоа 2008 йилдан буён мунтазам равишда ОЧЛ турнирида иштирок этиб келмоқда ва шу вақтга қадар бундай ёмон старт қайд этмаганди.

ОЧЛ, С гуруҳи, 3-тур
«Бунёдкор» - «Зоб Оҳан» 0:2 (0:0)
Голлар: Жерри Бенгстон (55), Муртазо Табризий (90+6-пенальти)

Top