21:16 / 13.03.2017
6279

Нидерландия ўз фуқароларига Туркияга бормасликни тавсия қилди

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Туркияга бориш хавфли эканидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар тарқатди.

Туркия ҳудудидаги фуқароларга одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юриш тавсия этилган.

Бундан олдинроқ Нидерландия бош вазири Туркиядан узр сўрашдан бош тортгани хабар қилинганди.

Top