20:38 / 14.03.2017
9580

2016 йилда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига қанча шикоят келиб тушди?

Иллюстратив сурат

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, бироқ қисқа муддат ичида бўлим томонидан инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Бўлимнинг асосий вазифаларидан бири давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, 2016 йил давомида фуқаролардан бўлимга жами 685 та мурожаат (ариза ва шикоятлар) келиб тушган бўлиб, шундан 223 та ёзма шикоят, 49 та ёзма ариза, Президент виртуал қабулхонасидан 311 та ҳамда “ишонч телефони” орқали 102 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқишда бўлим томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилган ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларнинг тикланишига эришилган. 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида бўлим томонидан 2016 йил давомида турли давлат ташкилотларига жами 62 та тақдимнома, 64 та огоҳнома, айбдор мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича жиноят ишлари бўйича турли туман судларига 97 та таклифлар киритилди. Шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш ва етказилган зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича турли туманлараро судларга жами 81 та 171.069.000 сўмлик даъво аризалар киритилган. 

Top