08:38 / 14.03.2017
9457

«Челси» «Манчестер Юнайтед»ни енгди ва Англия кубоги ярим финалига чиқди

«Челси» футбол клуби Англия кубогининг чорак финали доирасида ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба қозонди. Беллашув 1:0 ҳисобида ўз якунига етган. Учрашувдаги ягона гол Н'Голо Канте томонидан киритилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, меҳмонлар биринчи бўлимда битта кам бўлиб қолишди – майдондан Андер Эррера иккинчи сариқ карточка туфайли четлаштирилди.

Шу тариқа, Лондон клуби мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Челси – Манчестер Юнайтед 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 51 Канте.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 89), Виллиан (Фабрегас, 81), Канте, Азар, Диего Коста (Батшуайи, 90).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Мхитарян (Феллайни, 37), Эррера, Янг (Лингард, 81), Погба, Дармиан, Рэшфорд.
Огоҳлантириш: Эррера (20), Янг (79), Диего Коста (87).
Четлаштириш: Эррера (35).

Top