15:08 / 14.03.2017
6235

Хитойда бир ойда 1 409 киши юқумли касалликлар натижасида ҳаётдан кўз юмди

Жорий йилнинг февраль ойида Хитойда юқумли касалликлар 1 409 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақида Хитой соғлиқни сақлаш ва оилани режалаштириш ишлари бўйича Давлат қўмитасининг ҳисоботига асосланиб, "Анадолу" нашри хабар берди

Манбага кўра, 1097 киши - ОИТС, 142 киши - сил касаллиги, 61 - парранда гриппи, яна 109 нафари A-B-C-E гепатити, захм ва қутуриш касалликлари натижасида ҳаётдан кўз юмган. 

Ҳонгконг, Макао ва Тайвань бўйича маълумотлар ҳисоботга киритилмаган. 

Top