22:16 / 14.03.2017
4821

Қозоғистоннинг 4 та вилояти ҳокими ўзгарди

Қозоғистон президенти бир неча ходимлар ўзгаришларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Zakon.kz нашри.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг 4 та вилояти ҳокимини ўзгартирди.

Қарағанда вилояти ҳокими (акими) этиб Ерлан Кошанов, Оқмола вилояти ҳокими этиб Мурзалин Малик, Манғистау вилояти ҳокими этиб  Ерали Тугжанов ва Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими этиб Кумар Аксакалов тайинланди. 

Шунингдек, Республика бюджети ижросини назорат қилиш ҳисоб палатаси раиси ҳам ўзгарган. Палатага Қарағанда вилоятининг собиқ ҳокими Нурмухамбет Абдибеков раҳбар этиб тйинланди.

Назарбоев буйруғи билан Дархан Минбай Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари, Президент маъмуриятининг Қозоғистон халқи ассамблеяси котибияти бошлиғи этиб тайинланди.  

Top