13:48 / 14.03.2017
15377

Музга айланиб қолган уйни кўрганмисиз? (видео)

АҚШнинг Нью-Йорк штатида Онтарио кўли ёнидаги оддий уй музга айланди.

Бўрон вақтида кўл сувлари уйга ёпирилган, шундан сўнг у музлаб қолган.

Фотосуратчи Жон Куко “музлатилган” уйни кўриб қолиб, унинг суратларини тармоққа жойлаштирди.

Би-би-си’нинг хабар қилишича, ижтимоий тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари фотосурат ҳақиқий эканига ишонишмаган. Уларнинг фикрича, Куко уйнинг атрофига кўпик сочиб ташлаган. Фотосуратчи барча миш-мишларни рад этиш мақсадида Facebook’да махсус видеони жойлаштирди. Роликни икки кун давомида 70 минг маротаба томоша қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Нью-Йорк штатининг 200 минг аҳолиси қор бўрони туфайли электр қувватисиз қолди.

Top