08:14 / 14.03.2017
39366

Стоматология соҳасида оламшумул кашфиёт қилинди

Америкалик профессор Жереми Мао оламшумул кашфиёт қилди – у янги тишларни ўстиришнинг технологиясини яратди. Бу технология эвазига яқин орада тиш шифокорига бориб, тишларни бурғилатишни эсдан чиқариш мумкин бўлади. Бу ҳақда Inforeactor нашри хабар бермоқда. 

Мао бурғилаш машиналаридан фойдаланмасдан, икки ой ичида соғлом тишни яратишга имкон берувчи усулни ихтиро қилди. 

Олим тишларни ўстириш жараёни қандай кечиши ҳақида батафсил сўзлаб берди. У бунинг учун натурал материаллардан махсус каркас яратиб, унга асос ҳужайраларни киритган. Ўстириш стимулятори ёрдамида бир неча ҳафта ичида янги тиш вужудга келган ва у аъло даражада ўрнашиб, табиий тишдан ҳеч қандай фарқи бўлмаган. 

Маълум қилинишича, олим бугунги кунда ушбу тажрибани фақатгина ҳайвонларда ўтказган. Агар у бу технологияни одамларда муваффақиятли синовдан ўтказа олса, унда бу технология стоматология соҳасида инқилобий ўзгаришга олиб келиши мумкин. Олимнинг таъкидлашича, янги технология бўйича тиш ўстириш учун шикофор ҳузурига бир мартагина ташриф буюриш етарли бўлади.

Top