00:37 / 15.03.2017
16519

2016 йилда 86 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Иллюстратив сурат

2016 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан давлат ташкилотларининг 77 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 7 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

13та ноқонуний буйруқ бекор қилинган, 86 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, судларга киритилган даъво аризалари натижасида фуқароларга 236.682.000 сўм миқдорида етказилган моддий ва маънавий зарар суммаси ундириб берилган.    

Масалан, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қўрғонча кўчаси, 8-уйда яшовчи фуқаро Ф. Ҳакимованинг мазкур туманида жойлашган 111-сонли мактабгача таълим муассасаси мудирасининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган шикояти кўриб чиқиш жараёнида, фуқаро Ф.Ҳакимова 2012 йилнинг 6 мартдаги 62-сонли меҳнат шартномасига кўра, 111-сонли мактабгача таълим муассасасига тарбиячи лавозимига ишга қабул қилингани, бироқ 2016 йилнинг 1 июлдаги 46-сонли буйруққа асосан Ф.Ҳакимова унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилган. Киритилган тақдимномага кўра,111-сонли МТМнинг 2016 йилнинг 1 июлдаги 46-сонли Ф.Ҳакимовани бошқа лавозимга ўтказиш ҳақидаги буйруғи ноқонуний бўлгани сабабли бекор қилинган ва Ф.Ҳакимова аввалги лавозимига қайтарилган ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли 111-сонли МТМ мудираси М.Умаровага “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.  

Худди шундай мурожаатлардан бири, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин ҚФЙда яшовчи фуқаро Р.Ҳайдаровнинг Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан талабалар сафидан четлаштиришганидан норози бўлиб, адлия бошқармасининг “ишонч телефони”га қилган мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида институт томонидан Р.Ҳайдаров ноқонуний равишда талабалар сафидан четлаштирилгани аниқланган, шунга кўра, киритилган тақдимномага асосан институтнинг мазкур буйруғи бекор қилинди ҳамда қонунбузилишга йўл қўйган Тўқимачилик факультети декани А.Ғуломовга ва Маркетинг бўлими бошлиғи Х.Ҳазраткуловга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланди.

Top