08:07 / 15.03.2017
5398

АҚШда қор бўрони туфайли 4 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги кучли қор бўрони туфайли камида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Полицияда таъкидланишича, 16 ёшли қиз  Нью-Гэмпшир штатининг Гилфорд шаҳрида ёмон об-ҳаво туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган. Яна икки киши Милуоки штатида ҳалок бўлган, бироқ уларнинг ўлимлари тафсилотлари келтирилмаган.

Массачусетс штатида қор тозаловчи машина ҳайдовчиси темир йўл изларини қордан тозалаётган поезд билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган.

Олдинроқ АҚШнинг шимоли-шарқида қор бўрони туфайли фавқулодда вазият эълон қилинганди.  

Top