21:17 / 15.03.2017
3953

Британия авиакомпанияси хушмуомала йўловчиларни мукофотлашга қарор қилди

Британиянинг Monarch Airlines авиакомпанияси жорий йил давомида хушмуомала йўловчиларни рағбатлантиришга ваъда берди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда

Авиакомпанияда рейсни телефон орқали бронлашда уларга хизмат кўрсатаётган ходимлар билан хушмуомала гаплашадиган йўловчиларга имтиёзлар берилмоқчи.   

Хушмуомалалик эвазига йўловчиларга самолётнинг шинамроқ ўриндиғига бепул ўтиришга рухсат берилади, ваҳоланки авиакомпанияда бу хизмат 50 фунт стерлинг туради. Бундан ташқари, бундай мижозлар рейсга белгиланган вақтдан олдинроқ рўйхатга олинадилар.   

Авиакомпаниянинг мижозлар билан ишлаш хизмати ходимлари қайси йўловчига имтиёз берилишини ўзлари ҳал қиладилар. Уларнинг ҳар бири ҳафтасига 10 та шундай мукофотлашни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. 

Авиакомпания вакиллари бу акция хушмуомалалик, ўзаро ҳурмат ва олижаноблик каби қадриятларни илгари суриш учун жорий қилинганини маълум қилишди.

Мавзуга оид
Top