07:33 / 15.03.2017
7075

ЕЧЛ. «Ювентус» яна пенальти тепиб, ғалаба қозонди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна бир учрашувда «Ювентус» ўз уйида «Порту»ни қабул қилди.

Биринчи учрашувда ишончли ғалабани қўлга киритган туринликлар бу учрашувда анча хотиржам ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Макси Перейра қўполлиги учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Белгиланган пенальтини эса Пауло Дибала аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва «Ювентус» Италиядан чорак финалга чиққан ягона жамоа бўлиб қолди

ЕЧЛ, 1/8 финал
Жавоб учрашувлари

Ювентус (Италия) – Порту (Португалия) 1:0 (1:0)
Гол:
 Дибала (42, пенальти).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Бенатия (Бардзальи, 60), Маркизио, Хедира, Куадрадо (Пьяца, 46), Дибала (Ринкон, 78), Манджукич, Игуаин.
Порту: Касильяс, Фелипе, Лайюн, Перейра, Маркано, Оливер Торрес (Отавио, 70), Данилу Перейра, Андре Андре, Браими (Диогу Жота, 67), Андре Силва (Боли, 46), Соареш.
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (12), Лайюн (30), Андре Андре (36).
Четлатиш: Перейра (40, Порту).
Дастлабки учрашув: 2:0

Top