07:53 / 16.03.2017
9651

АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкасини кўтарди

Америка Федерал захира тизими (ФЗТ) асосий фоиз ставкасини оширишга қарор қилди. Унга кўра, асосий фоиз ставкаси 0,25 пунктга кўтарилиб, 0,5–0,75 фоиздан 0,75–1 фоизгача оширилган.

Бу ҳақда АҚШ Марказий банки (ФЗТ) хабарида сўз юритилган. Таъкидланишича, бу Федерал захира тизимининг 2017 йилдаги илк шундай қарори бўлган.

ФЗТ 1 февраль кунги мажлисида асосий фоиз ставкани ўзгаришсиз қолдирган эди. 

Top