18:33 / 16.03.2017
18862

Сирдарёда Намангандан келиб талончилик қилишни режалаштирган гуруҳ қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Фарҳод маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида босқинчилик жинояти содир қилмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди. Сирдарё вилояти ИИБ ИҲҲҚ ва ЮТБ бошлиғи Ж.Э.Абрамов Кун.uz’га хабар беришича, бу гуруҳ Наманган вилоятидан Сирдарё вилоятига жиноят содир этиш учун келганди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи муқаддам судланган 4 нафар шахс ниқоб таққан ҳолда, қўлларига хўжалик қўлқопларини кийиб, таёқ, пичоқ ва скотчлар билан қуролланган ва уйни тунамоқчи бўлганди. 

Аммо жиноятчилар ўз қилмишларини содир этаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида далилий ашёлар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан бу шахсларга нисбатан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми билан 244011/2017-71-сонли жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top