19:49 / 17.03.2017
13774

Россия Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига қандай баҳо берди?

Россия Федерациясининг туризм бўйича Федерал агентлиги раҳбари Олег Сафонов Ўзбекистон туристик салоҳиятига юқори баҳо берди, деб хабар бермоқда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати.

MITT-2017 кўргазмаси давомида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Анвар Шараповнинг Россия туризм бўйича Федерал агентлиги раҳбари Олег Сафонов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик компаниялари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Россия томонининг таъкидлашича, Ўзбекистонда туризм соҳасида рўй берган ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Президентининг туризмни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳақида қабул қилган муҳим қарорларидан яхши хабардор. Федерал агентлик раҳбарияти мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича турли тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Россия туризм агентлиги раҳбари хорижий сайёҳларни жалб этиш бўйича қўшма туристик маҳсулот яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон ва Россияда ўтказилаётган кўргазмаларда сайёҳлик компаниялари иштироки ва ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Top