08:03 / 18.03.2017
14668

Истанбулда қўнмоқчи бўлган икки самолётга чақмоқ урилди

Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортга қўнмоқчи бўлган иккита самолётга чақмоқ урилди. Бу ҳақда Dogan ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, чақмоқ биринчи самолёт корпусига урилганда, диспетчерлар бу ҳақда иккинчи самолёт учувчисига хабар беришган.  

Иккинчи самолёт учувчилари бундан қочиш учун қўниш олдидан қўшимча айланага кетишга қарор қилишган, бироқ чақмоқ барибир самолётга урилган.

Шунга қарамасдан, икки самолёт ҳам муваффақиятли қўна олган. Воқеа оқибатида жабрланганлар борлиги ёки самолётлар шикастлангани ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Top