20:03 / 20.03.2017
30963

Рокфеллерлар оиласи бошлиғи вафот этди

Америкалик миллиардер Дэвид Рокфеллер 101 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, у Нью-Йоркдаги уйида уйқудалиги вақтида жон берган. Унинг ўлими сабаби аниқ эмас.

Дэвид Рокфеллер — дунёдаги илк доллар миллиардери, Standart Oil нефть компанияси асосчиси Жон Рокфеллернинг набираси эди. Жон Рокфеллер нефть саноати орқали дунёнинг энг бой одамига айланган, у бир қатор хайрия фондларига асос солган, унинг оиласи вакиллари ҳозирга қадар сайёрада катта таъсирга эга кишилар ҳисобланишади.

Top