19:35 / 20.03.2017
73198

Фото ва видео: Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида қатнашди

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрида 20 март куни эрта тонгданоқ дам олиш масканлари ва истироҳат боғларида халқ сайиллари бошланди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайилда иштирок этди. Президент истироҳат боғига соат 12да етиб келган, боғни айланиб чиқиб, у ерда бўлган одамлар билан саломлашган ва суҳбатлашган.

Шундан сўнг давлат раҳбари парламент аъзолари, дипломатик корпус вакиллари билан бирга байрамона безалган дастурхонда меҳмон бўлган.

Шундан сўнг президент ва меҳмонлар эътиборига байрам концерти тақдим этилган. Меҳмонлар дастурхонга тортилган Наврўз таомларидан баҳраманд бўлишган.  

Фото:facebook.com/MFAUZB

Президент бу боғда 1 соатга яқин вақт ўтказган ва кейин байрам ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, боғни тарк этган ҳамда байрам тантаналари давом этаётган бошқа нуқталарга йўл олган.

Фото:facebook.com/MFAUZB

Бугун шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, боғ ва сайлгоҳларида Наврўз кенг нишонланмоқда. Сайлгоҳларда дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари ташкил этилмоқда.

Фото:facebook.com/MFAUZB

 

Top