09:03 / 20.03.2017
7675

ОАВ: Корея ГФРга экологик меъёрларга мос келмайдиган автомобилларни қайтариб юборди

Корея республикаси Германияга 1,5 минг дона Audi ва Volkswagen русумли автомобилларни қайтариб юборди. Ушбу автомашиналар савдоси мамлакатда тақиқланган эди. "Тона ильбо" газетасининг ёзишича, гап Audi А1 ва А3 ҳамда Volkswagen Golf 1.6 TDI моделлари ҳақида бормоқда. Қайтариб юборилган машиналар Кёнгидо вилоятидаги Пхёнтхэк портида икки йил турганидан сўнг, ишлаб чиқарган мамлакатга қайтарилган. 

"Ушбу автомобилларни Жанубий Кореяда сотилиши тақиқланган эди. Бунга машиналар чиқарадиган зарарли газлар миқдорига доир маълумотлар сохталаштирилгани билан боғлиқ можаро сабаб бўлди", - деб ёзади газета. 

Аввалроқ, Корея прокуратураси Audi ва Volkswagen мазкур автомобилларни экологик меъёрларга жавоб бермаслигини билган ҳолда Кореяга олиб келганини исботлаган эди. Шу муносабат билан Audi Volkswagen концернининг Жанубий Кореядаги 8 нафар ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди. 

Top