15:38 / 21.03.2017
5884

Audi янги A8 премьераси қачон ўтказилишини маълум қилди

Audi компанияси кейинги авлоддаги А8 седанининг премьераси қачон бўлиб ўтишини маълум қилди. Илк бора янгилик 2017 йилнинг 11 июль куни Барселонадаги марка йиғилишида намойиш этилади, кенг оммага эса Франкфуртда сентябрь ойида ташкил этиладиган автошоуда тақдим этилади.

Audi’нинг янги модели автоном бошқарув технологияси, Traffic Jam Assist тизимининг янгиланган нусхасига (у тирбандликларда бошқарувни ўзига олиши мумкин) эга бўлиши мумкин.

Норасмий маълумотларга кўра, седаннинг мотор гаммасига камида иккита бензинли ва учта дизелли двигатель киради. Биринчи бўлиб тўрт литрли 460-кучли V8 ва 6,3 литрли W12, кейинроқ эса – уч литрли 272 от кучига эга V6, 408-кучли тўрт литрли “саккизталик” ва 500 кучга эга беш литрли V10 тақдим этилади.

Бундан ташқари, ташқи тармоқдан қувват олиш имконига эга гибридли куч қурилмаси ҳам чиқарилиши мумкин.

 

Top