17:05 / 21.03.2017
24329

Энг хавфли жиноятчиларга мўлжалланган Алькатрас қамоқхонаси ҳозирги кўриниши

1963 йилнинг 21 март куни Алькатрас оролидаги энг хавфли жиноятчиларга мўлжалланган ўта кучли ҳимояга эга қамоқхона ёпилди. Унда америкалик энг машҳур жиноятчи Аль Капоне ҳам етти йиллик жазо муддатини ўтаган. Саккиз йилдан сўнг орол “Олтин дарвозалар” миллий дам олиш ҳудуди бир қисмига айланди ва кейинчалик сайёҳлар учун ўз эшикларини очди.

Кўпчиликнинг фикрича, қамоқхона ўз фаолиятини олиб борган ўттиз йил давомида ундан ҳеч ким муваффақиятли равишда қочиб кета олмаган, бироқ аслида буни уддалаган беш нафар маҳбус якунда барибир топилмаган. 2003 йилда “Афсоналарни бузувчилар” кўрсатуви муаллифлари ўз тажрибалари билан қочиш сценарийларидан бирини такрорлашди ва у муваффиятли якун топиши мумкинлигини исботлашди.

Турли йиллар давомида машҳур қамоқхона ҳақида кўплаб фильмлар олинган – масалан, бош ролни Клинт Иствуд ижро этган “Алькатрасдан қочиш” маҳбуслардан бири Фрэнк Моррис воқеаси асосида суратга олинган. Шунингдек Шон Коннери ва Николас Кейж иштирокидаги “Қоя” фильми воқеалари ҳам Алькатрасда кечади.

Сайёҳлар Алькатрасда панжалари ёнида селфи қилишади, ўтган давр ҳақида ҳикоя қилувчи фотосуратларни олишади. Қуйида ушбу кадрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Top