19:48 / 22.03.2017
18022

Долларнинг расмий курси 3548 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 23 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

23 мартдан эътиборан 1 АҚШ доллари 48 сўм 10 тийинга ўсиб, 3548 сўм 11 тийинга етган.

1 евро қиймати эса 3801 сўм 58 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 91 сўм 14 тийин қиммат), 1 Россия рубли 61 сўм 99 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 2 сўм 89 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top