17:49 / 22.03.2017
6572

Халқ таълими вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» билан ҳамкорликда таълим лойиҳасини амалга оширди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги навбатдаги таълим лойиҳасини амалга оширишни якунлади. Унинг доирасида болалар инсон организмидаги сув баланси, гигиена қоидалари ва сув захираларини асраш ҳақидаги ўз билимларини мустаҳкамлашди.

2017 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Нестле Ўзбекистон» ҚК билан ҳамкорликдаги таълим лойиҳаси бошланди. У Тошкент ва республиканинг бошқа қатор минтақаларидаги умумий ўрта таълим мактаблари 1-9 синф ўқувчиларига мўлжалланган. Бу таълим ташаббусининг мақсади – ўсиб келаётган авлоднинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича билимини оширишдир. 

Лойиҳа доирасида қатор таълим дарслари ўтказилди ва «Нестле Ўзбекистон» ҚКнинг газланмаган ичимлик суви тарқатилди. Лойиҳа Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Учкўприк туманида муваффақиятли амалга оширилди.

Top