14:00 / 22.03.2017
51889

Ҳиндистонда "ўзга сайёралик" чақалоқ туғилди

Ҳиндистонда яна бир ноодатий чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Life нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 35 ёшли аёл бош суяги ва миясининг юқори қисми бўлмаган болани дунёга келтирди. Шу билан бирга, чақалоқнинг кўзлари жуда ҳам туртиб чиққан.

Тиббиёт ходимлари бу ҳолатга ташхис қўя олишмади. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса унга “Ўзга” деб ном қўйишди. 

Аввалроқ ҳиндистонлик 23 ёшлик Шабан Хатун икки бошли ва уч қўлли фарзандни дунёга келтиргани ҳақида хабар бергандик.

Top