11:25 / 23.03.2017
14567

2016 йилда Ўзбекистонда рўй берган фавқулодда вазиятларда 258 киши ҳалок бўлди

2016 йилда Ўзбекистонда юз берган 133та фавқулодда вазиятлар туфайли 342 киши жабрланди ва 258 киши ҳалок бўлди. Бундан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги статистикаси дарак бермоқда. 2015 йилда эса 162та фавқулодда вазият кузатилиб, уларда 284 киши жабрланган ва 315 киши ҳалок бўлганди.

Фавқулодда вазиятларнинг 66 таси техноген, 67 таси — табиий хусусиятга эга бўлган (2015 йилда - 105 ва 57 та). 

Ўтган йилда фавқулодда вазиятлардан етган моддий зарар 7,783 триллион сўмга баҳоланган (ундан аввалги йил — 4,5 триллион сўм).

Top