19:43 / 23.03.2017
4133

Туркия Раққага курдлар билан бирга ҳужум қилишдан бош тортмоқда

Фото: AFP 2017/ Joe Klamar

Туркия Суриянинг Раққасини ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётда унда Суриянинг мўътадил мухолифати иштирок этса ҳамда суриялик курдлар тузилмалари қатнашмаса иштирок этади. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмуш маълум қилди.

"Раққа ушбу шаҳар аҳолисига тегишли. Агарда амалиёт халқаро коалиция кўмагида ҳамда мўътадил мухолифат иштирокида ўтказилса, Туркия уни қўллаб-қувватлайди. Бироқ агарда Раққани озод этишга PYD (Суриянинг демократик иттифоқ курдлар Партияси) жалб этилса, Туркия амалиётда иштирок этмайди", - дея айтиб ўтди Қуртулмуш Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Сурия шимолидаги “Фирот қалқони” амалиёти мақсади – Туркия чегалари хавфсизлигини таъминлаш. "Амалиёт террорчилик гуруҳлари ҳаракати Туркияга зарар келтирмаслиги учун бошланган. Ал-Боб ва Жараблус Туркия кўмаги остидаги маҳаллий мухолифат кучлари орқали террорчилардан тозаланади", - деди Туркия бош вазири ўринбосари.

Қайд этилишича, Раққанинг қарийб 95 фоиз аҳолисини араблар ташкил этади ҳамда ИШИДдан озод этилган бу шаҳарга бошқа террорчилик ташкилоти кириб келишига йўл қўйиш керак эмас.

Top