23:35 / 24.03.2017
4340

2017 йил бошидан Европага 25 мингдан кўпроқ муҳожир келди

Фото: AP

2017 йил бошидан Европага Ўрта ер денгизи орқали келган муҳожирлар сони 25 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотидаги баёнотда маълум қилинди.

22 март ҳолатига кўра, 3 ой ичида Европага денгиз орқали 25170 киши келган. 2016 йилнинг шу даври ичида Европага 163 минг муҳожир келганди. 2017 йил келганлардан кўпчилиги (80 фоизи) Италияга, 2016 йилда эса Грецияга жўнаган.

3 ой ичида Европага етиб олишга уринишда 559 киши ҳалок бўлди. 2016 йилда бу кўрсаткич 554 нафарни ташкил қилган. Европага келишда 2017 йилда Марказий Ўрта ер денгизи орқали, 2016 йилда эса Шарқий Ўрта ер денгизи орқали кўпроқ муҳожирлар ҳалок бўлган.

Top