08:53 / 24.03.2017
6052

Бразилия Уругвайни йирик ҳисобда таслим этди

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 Жанубий Америка саралаш босқичи 13-турида Уругвайни мағлубиятга учратди. Монтевидеодаги «Сентенарио» стадионида кечган баҳс меҳмонлар фойдасига 4:1 ҳисобида якунланди.

Эдинсон Кавани учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ пенальтини аниқ амалга ошириб, Уругвайни олдинга олиб чиқди. Паулиньо 19-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, иккинчи тайм бошларида эса яна бир тўп киритиб бразилияликларни олдинга олиб чиқди. Неймар 74-дақиқада меҳмонларнинг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Паулиньо эса 92-дақиқада ҳет-трик қайд этиб, учрашувга нуқта қўйиб берди.

Бразилия 30 очко жамғарди ва саралаш мусобақаси жадвалида етакчилик қилмоқда. Уругвай (23 очко) иккинчи ўринда.

Уругвай – Бразилия 1:4 (1:1, 0:3)

Голлар: 1:0 – 9, пенальти Кавани, 1:1 – 19 Паулиньо, 1:2 – 52 Паулиньо, 1:3 –74 Неймар, 1:4 - 90 Паулиньо.
Уругвай - Сильва, Годин, Сильва, Коатес, Перейра, Родригес, Аревало, Весино, Санчес (Эрнандес, 77), Ролан (Стуани, 58), Кавани.
Бразилия - Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Марсело, Миранда, Паулиньо, Ренато Аугусто (Фернандиньо, 82), Коутиньо (Виллиан, 86), Каземиро, Фирмино (Диего Соуза, 89), Неймар.
Огоҳлантириш: Перейра (35), Каземиро (45), Марсело (57), Дани Алвес (61), Годин (65), Коатес (71).

Top