12:51 / 24.03.2017
5256

Fazza-2017'да Ўзбекистон паралимпиячилари 4 та медални қўлга киритишди

Жорий йилнинг 20-25 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Fazza-2017 халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Унда 50 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд паралимпия спортчиси ўзаро куч синашди. Шулар қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг 4 нафар спортчиси ҳам ўз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилди. МПА матбуот котиби мазкур турнирнинг якуний натижалари ҳақида хабар берди. 

Халқаро турнирда иштирок этган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоси аъзоси Семенова Наталья енгил атлетиканинг ядро отиш тури бўйича кумуш ва найза отиш тури бўйича олтин медалларни қўлга киритди. 

Ядро отиш ва диск улоқтириш бўйича яна бир спортчимиз Султонов Элбек  иккита учинчи ўринни эгаллади.

Умумий ҳисобда, ҳамюртларимиз Fazza-2017 халқаро турнирида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритишди.

Top