19:54 / 24.03.2017
11317

Олмазор туманида танишини чув туширган фирибгар қўлга тушди

23 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида туман ички ишлар бўлими ва туман прокуратураси ходимлари томонидан профилактика тадбирлари олиб борилди. Хусусан, туманнинг Ачаобод маҳалласида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ўтказилд. Унда Кун.uz мухбири ҳам бевосита иштирок этди. 

Маълум бўлишича, 2017 йил 17 март куни тумандаги Қорақамиш 14 даҳасида истиқомат қилувчи А.М. исмли 1992 йилда туғилган фуқаро туман ички ишлар бўлимига таниши 1995 йилда туғилган, шу туман Сағбон кўчасида яшовчи А.С. томонидан чув туширилгани ва катта миқдорда моддий зарар кўрганини айтиб мурожаат қилган. 

2017 йил 9 январь куни А.С. таниши А.М.ни уйида сотиладиган 42 дюймли 4 дона телевизор, жами 4 дона Sony русумли ўйин приставкаси ва улар учун 14 дона пулти борлигини айтиб, ишонтирган ва юқоридаги буюмлар учун олдиндан 700 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм пулни қўлга киритган. 

А.М. ўзини алдангани, фирибгар қурбонига айланганига комил бўлганидан сўнг, ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Мазкур иш бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мазкур жиноят иши Олмазор туман Ачаобод маҳалла идорасида Олмазор туман ИИБ ТБ бошлиғи подполковник О.А.Акбаров, ушбу жиноий ишни тергов килаётган терговчи ва ҳудудий профилактика инспектори майор К.Удаев, туман прокуратураси вакили ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтди. Унда, фирибгарнинг қилган ишидан пушаймонлиги, уйда онаси ёлғиз экани ҳамда етказилган зарарни тўлаб беришга уринаётгани эътиборга олинди.   

Top