19:42 / 25.03.2017
8331

Ҳонконгдаги савдо марказида эскалатор бузилиб қолиши оқибатида 18 киши жабрланди

Ҳонконгдаги Langham Place савдо марказида эскалатор бузилиб қолиши оқибатида 18 киши жабрланди, деб хабар бермоқда RTHK радиостанцияси.

Таъкидланишича, узунлиги 40 м бўлган эскалатор деярли икки баробарга тезлашиб кетиб, сўнгра кескин тўхтаган. Бу пайтда эскалаторда анчагина одам бўлган.

Таъкидланишича, жабрланганлар орасида 14 эркак ва 4 аёл бор.

 

Top