00:36 / 26.03.2017
16391

Моуриньо нима сабабдан Хорватия — Украина учрашувига борганини айтди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо, ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Хорватия — Украина учрашувига (1:0) нима сабабдан ташриф буюргани сабабини ошкор қилди.

«Учрашувга ташриф буюришимнинг ҳеч қандай сирли томони йўқ. Шунчаки дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш учун Предраг Миятович ва Давор Шукер каби дўстларимни кўргани бордим. Кўпчилик бунақа ташрифни бирор-бир аниқ футболчини кузатиш учун келган деб ҳисоблашини яхши биламан. Аммо бугунги кунда бирор футболчини кузатиш учун, бегона юртга бориб юришнинг ҳожати йўқ. Мен шундоқ ҳам уларни яхши биламан.

Мен Загреб шунчаки Манчестернинг ёмғирли об-ҳавосидан сўнг, яхши иқлим шароитидан завқ олиш учунгина ташриф буюрдим», — деган Моуриньо HNTV телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида «Интер» яримҳимоячиси Иван Перишични ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Перишич айнан мана шу учрашувда майдонга тушган.

Top