09:48 / 27.03.2017
4103

ЖЧ-2018 саралаш босқичи: Шимолий Ирландия, Шотландия ва Словакия рақибларини енгди

2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 5-турида С гуруҳи вакиллари Шимолий Ирландия ва Норвегия терма жамоалари учрашди. Шимолий Ирландиядаги "Уиндзор Парк" стадионида ўтган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Иккала тўп ҳам 1-бўлимда киритилган. Ирландлар сафида тўпларни Жейми Уорд ва Конор Вашингтон киритдилар.

ЖЧ-2018, Европа, С гуруҳи, 5-тур

Шимолий Ирландия – Норвегия – 2 : 0 

Голлар: 1:0, Уорд (2); 2:0, Вашингтон (33)

Айни вақтда гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда: 1. Германия – 15 очко; 2. Шимолий Ирландия – 10; 3. Чехия – 8; 4. Озарбойжон – 7; 5. Норвегия – 3; 6. Сан-Марино – 0.

F гуруҳида ҳам 2 учрашув бўлиб ўтди. Шотландия ўз майдонида Словенияни қабул қилди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона тўпни Крис Мартин 88-дақиқада киритди.

Гуруҳдаги яна бир учрашувда Словакия меҳмонда Мальтани 1:3 ҳисобида ютди. Ғолиб жамоа сафида голларни Владимир Вайсс, Ян Грегуш ва Адам Немец киритдилар. Мезбонларнинг ягона тўпини Жан-Поль Фарружа ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

ЖЧ-2018, Европа, F гуруҳи, 5-тур

Шотландия – Словения – 1 : 0

Гол: 1:0, Мартин (88)

Мальта – Словакия – 1 : 3

Голлар: 0:1, Вайсс (2); 1:1, Фарружа (14); 1:2, Грегуш (41); 1:3, Немец (84)
Четлатишлар: Фарружа, 78 (Мальта)  – Немец, 90+1 (Словакия)

Айни вақтда гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда: 1. Англия – 13 очко; 2. Словакия – 9; 3. Словения – 8; 4. Литва – 5; 5. Шотландия – 4; 6. Мальта – 0.

Top