09:08 / 28.03.2017
5548

ОАВ Илон Маскнинг инсон миясини компьютер билан улаш ғояси ҳақида ёзмоқда

Америкалик ихтирочи-тадбиркор, миллиардер Илон Маск янги Neuralink компаниясига асос солди. У инсон миясини компьютер билан бирлаштириш имконини берувчи технологиялар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Газета манбаларига кўра, компания "нейрон тўри"ни ишлаб чиқармоқчи. У одамларга жисмоний интерфейсдан фойдаланмаган ҳолда компьютерга хабар юбориш имконини беради. 

"Нейрон тўри" технологияси электродларни мияга жойлаштиришни кўзда тутади. Шу йўл билан инсонлар фикрларини компьютерга юклашлари ёки ундан юклаб олишлари мумкин бўлади, деб ёзади газета. 

Top