20:03 / 28.03.2017
21094

Оқ либос ва Аҳмедовнинг голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди

ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи А гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини голга айлантирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб олди ва учинчи ўринда қолди. Қатар термаси эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги – олтинчи поғонага тушиб кетди.

Қайд этиш керакки, бу ўйин олдидан терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян саралаш ўйинлари доирасида илк марта терма жамоани оқ либосда ўйнатишга қарор қилганди. 

“А” гуруҳи 7-турида, шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни (1:0), Эрон терма жамоаси эса Хитойни (1:0) мағлубиятга учратди.

ЖЧ–2018 саралаши, 7-тур
Тошкент, Ўзбекистон
28 март, сешанба  

Ўзбекистон  – Қатар 1:0

Гол: Одил Аҳмедов (65)

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров (21), Одил Аҳмедов (40), Александр Лобанов (83) – Себастьян Сория (67)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Александр Мерзляков, 5.Анзур Исмоилов, 2.Егор Кримец, 22.Даврон Ҳошимов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 23.Элдор Шомуродов, 8.Сервер Жепаров (17.Вадим Афонин, 81), 10.Сардор Рашидов (4.Марат Бикмаев, 60), 11.Игорь Сергеев (14.Темурхўжа Абдухолиқов, 86).

Қатар: 22.Саад Ал Шиб, 2.Муҳаммад Муса, 6.Муҳаммад Касола, 7.Родриго Табата (8.Али Асадалла, 69), 9.Ёсир Иса, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (19. Али Алмуаз, 78), 13.Иброҳим Мажид, 15.Педро Коррея, 16.Акром Афиф, 18.Луиз Жуниор, 23.Себастьян Сория.

Top