15:16 / 29.03.2017
35797

Бемор атрофида рақсга тушган беш нафар тиббиёт ходими ишдан ҳайдалди

Колумбияда 5 нафар тиббиёт ходими уларнинг жарроҳлик столида ётган бемор атрофида рақсга тушаётгани тасвирланган видео интернетда тарқалгач, ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Колумбиянинг Боливар шаҳридаги Санта-Крус-де-Бокагранде клиникасида рўй берган. Бемор ҳушсиз бўлгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, видеода тасвирланган барча ҳодисадан сўнг ишдан ҳайдалди, бироқ рақс тасвирлари интернетда “вирусли” роликка айланди.

Top