12:57 / 29.03.2017
21626

Фазлиддин Ғоибназаровнинг профессионал боксдаги илк рақиби аниқ бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг профессионал боксдаги илк рақиби номи аниқ бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар тарқатди.

Рио—2016 чемпиони ўзининг илк жангини 22 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида жойлашган ClubHub Center аренасида ўтказиши аввалроқ хабар қилинганди. Ўша куни Ғоибназаров америкалик Виктор Васкесга қарши рингга чиқади.

Маълумот учун, Виктор Васкес 1995 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида туғилган. У профессионал боксда ҳозирга қадар 9 та жанг ўтказган бўлиб, жангларининг 7 тасида рақибларини мағлубиятга учратган. Нокаут эвазига ғалаба қозонган жанглари сони 3 тани ташкил қилади. Икки маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган. Бир бор нокаутга учраган.

Top